09.09.2024
Бухоро Муҳандислик Технологиялари институтининг “Менежмент” кафедрасига қарашли бир неча йўналиш талабалари орасида суғурта тарғиботи бўлиб ўтди. Унда компаниянинг фаолияти, суғурта турлари ҳамда асосийси компанияда суғурта агенти сифатида фаолият юритиш борасида батафсил маълумотлар берилди. Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди. ОТМ бўйлаб тарғибот ишлари давом этади.