"Қушбеги" маҳалласидаги тадбиркорлар билан ишлаш

Чоп этиш версияси
09.06.2022

Жойларга чиққан ҳолда Компания тарихи, унинг хизматлари хақида маълумот берувчи ва Компания суғурта хизматларининг электрон тарзда расмийлаштирилиш услуби билан яқиндан таништирувчи семинар тренинг Тошкент шаҳар Яккасарой тумани "Қушбеги" маҳалласидаги тадбиркорлар учун ҳам ташкиллаштирилди. Давра суҳбати кўринишида ўтган тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига тўлиқ маълумот берилди. Компаниянинг қисқа 1160 рақами орқали барча қизиққанлар мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтилди.