Сирдарёда «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акцияси ўтказилди

Чоп этиш версияси
28.12.2018

Жорий йилнинг 28 декабрь куни «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан ўтказилган «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акциясининг Сирдарё вилоятидаги ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Компания мижозлари, ҳамкорлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда акциянинг 10 нафар ғолибига қимматбаҳо замонавий маиший техника воситалари топширилди.

Тасодифий рақамни танлаш йўли орқали компаниянинг Сирдарё вилоятидаги қуйидаги омадли мижозлари ғолиб деб топилди ва қимматбаҳо совғалар эгаларига айланишди:

  1. Йўлдошев Абдуманноб (электрон чойнак)
  2. Султонов Икромжон (миксер)
  3. Алабеков Аҳатқул (бутербротница)
  4. Умарова Сайёра (дазмол)
  5. Бойбоев Мурод (минидуховка)
  6. Кучиева Гулнора (микротўлқинли печь)
  7. Умаров Аброржон (идишлар тўплами - 6 киши учун)
  8. Гаипова Назира (электрон гўшт майдалагич)
  9. Қаршиева Гузал (кондиционер)
  10. Жумабоев Беҳруз (музлатгич)

Ғолибларни табриклаймиз ва акциянинг барча иштирокчиларига компанияга бўлган ишончи учун миннатдорчилик билдирамиз.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати

 

Profiler