«Суғурталанган уй - ҳимояланган уй» акцияси давом этмоқда

Чоп этиш версияси
05.10.2018

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан эълон қилинган «Суғурталанган уй - ҳимояланган уй» акцияси давом этмоқда.

Акцияда иштирок этиш учун 2018 йилнинг 1 августидан 18 ноябргача “Ўзбекинвест” компаниясининг «Менинг уйим – менинг Ватаним» суғурта полисини сотиб олиш кифоя.

«Менинг уйим – менинг Ватаним» суғурта полисининг нархи уйнинг қийматидан келиб чиқиб 14 000 сўмдан 80 000 сўмгача белгиланган.

Компаниянинг шахсий пластик карточкаси – «ID карточка»га эга мижозлари учун акция доирасида полис харид қилганда 15 фоиз чегирма тақдим этилади.

Акция ғолиблари жорий йилнинг ноябрь ойи учинчи ўн кунлигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида алоҳида аниқланади ва уй учун зарур қимматбаҳо совғаларни қўлга киритади.

Акцияда иштирок этиб, суғурталанган уйда яшайсиз ҳамда ютуқларни қўлга киритиш имконига эга бўласиз.

Батафсил маълумотлар учун телефон рақами: (+99871) 207-60-00

Profiler