Ёрдам шошмоқда

Чоп этиш версияси
31.08.2022

Бугун, 31 август куни, юртимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрамини нишонлаш мақсадида Ўзбекинвест СК томонидан режалаштирилган хайрия тадбирларидан бири Чилонзор тумани "Катта Навбаҳор" маҳалласининг кам таъминланган, ногиронлар ва фахрий қарияларига йўналтирилди. Маҳалла фаоллари "Оқшом" тўйхонасида ўтказган байрам тадбирига маҳалла аҳли, туман ҳоким ўринбосари, турли ташкилотлар вакиллари қаторида "Ўзбекинвест" СК си ходимлари ҳам ташриф буюриб, Компаниянинг ҳомийлик совғаларини тақдим этдилар.

photo_2022-09-04_04-39-57