"Суғурта мактаби" томонидан Компания ходимлари ва суғурта агентлари касб малакасини ошириш мақсадида тизимли равишда ўқув машғулотлари ташкил этиб борилмоқда.2023 йил 29 март куни "Суғурта мактаби" мутахассислари томонидан Қашқадарё вилоят филиалида "Суғурта қонунчилигининг асослари ва суғурта шартномаларини (полисларини) расмийлаштириш тартиби" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Бундай ўқув машғулотлари Компания ходимларининг ва суғурта агентларининг суғурта соҳаси бўйича билимларини ва мижозлар билан ишлаш маҳоратларини ошишига яқиндан ёрдам беради."Суғурта мактаби" томонидан тасдиқланган дастур асосида бошқа ҳудудий филиалларда ҳам ўқув машғулотлари давом эттириш режалаштирилган.