“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ Қашқадарё вилояти филиали 25 ёшга тўлди

Чоп этиш версияси
16.06.2021

Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчи компанияларидан бири бўлган “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ Қашқадарё вилояти филиали 25 ёшга тўлди. Шу муносабат  билан филиалда байрам  тадбири ташкил этилиб, ўзининг фидокорона меҳнатлари учун филиал ходимларига  фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ Қашқадарё вилояти филиал жамоаси ўзининг барча мижозларини ишончи ва ҳамкорлиги учун чуқур  миннатдорчилик изҳор этади. Келгусида ҳам ҳамкорликни давом эттиради ва қуйидаги хизмат турларини таклиф этади:

  • Гаровга қўйилаётган мулкни суғурталаш;
  • Ипотекани комплекс суғурталаш;
  • Гаровга қўйилаётган транспорт воситаларини суғурталаш;
  • Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш;
  • Мулкни суғурталаш;
  • Мулкни комплекс суғурталаш;
  • Юкларни суғурталаш;
  • Ходимларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш;
  • Қурилиш қалтисликларини суғурталаш.