31.05.2021
2021 йил 30 майда компаниянинг ёш ходимлари Урунгач кўлига ташриф буюришди. Йўналиш бўйлаб саёҳат эрталаб соат 6 да бошланди. Ушбу кўл Тошкентдан 160 км узоқликда, Угам-Чотқол миллий боғи ҳудудида, 1227 метр баландликда жойлашган. Уйғур тилидан «Урунгач» "Енгил нефрит" деган маънони англатади.
Тоғ чўққисида "тимбилдинг" ҳам бўлиб ўтди, бунинг натижасида жамоа янада бирлашди ва ходимлар ҳам бир-бирларини янада якинроқ билишди.
Ватанга муҳаббат унинг тарихи ва табиатини билишдан бошланади. Муҳташам тоғлар, гўзал боғлар, зумрадли дарёлар ва кўллар бўйлаб саёҳат қилиш қалбингизни ўз она юрти учун фахр-ифтихорга тўлдиради. Улар сизнинг онгингиз ва дунёқарашингизни ўзгартиради.