Ўзбекинвест Прагада

Чоп этиш версияси
11.10.2022

Шунингдек, “Табиий офатлардан суғурталаш”, “Бизнес суғуртаси ва молиявий тавакаллчиликдан суғурта”, “Дрон ва шунга ўхшаш воситалар суғуртаси” каби мавзулардаги дарсларда ўз малакаларини оширдилар.

photo_2022-10-11_17-13-36 (2)


Тадбирнинг 5-куни ERGO суғурта компаниясининг ҳудудий директори бошчилигида “Суғурта тизимининг Маркетинг фаолиятини бошқаришдаги инновацион муносабат: стратегияни ташкиллаштириш, янги суғурта хизматлари дизайни ва уларни суғурта бозорига тадбиқ этиш” мавзуида амалий-назарий машғулот бўлиб ўтди.
12 кунлик семинар-тренинг мабойнида Прага давлатининг Generali group,ERGO суғурта компаниялари ҳамда суғурта ташкилотлари фаолиятини назорат қилувчи Czech National Bank вакиллари “Ўзбекинвест” СК нинг ходим- тингловчиларига ўзларидаги мавжуд суғурта тизими билан яқиндан таништириб, тажриба алмашдилар.
Халқаро семинарнинг сўнгги кунида битирувчиларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

photo_2022-10-11_17-13-37