Мамлакатда шаxматни янада ривожлантириш, ёшларни ва ҳаваскор ва малакали шаxматчиларни мусобақаларга жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Шаxмат Федерацияси, “Central Chess Club” шахмат клуби ҳамда “Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси ҳамкорлигида жорий йил 3 апрелдан 12 апрелга қадар пойтаxтимиздаги Xалқаро Шаxмат Академиясида “Тошкент баҳори 2019” рейтинг мусобақаси бўлиб ўтади.
2013 йилдан буён анъанавий ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақада республиканинг барча ҳудудларидан 150 нафарга яқин спортчилар иштирок этмоқда.
Турнир электрон соатларда швейцар тизими бўйича ўтказилади. 9 тур давом этадиган мусобақа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил қилинади - А ва Б - А гуруҳи асосий гуруҳ бўлиб, xалқаро рейтингга эга шаxматчилар иштирок этади. Б гуруҳида эса 2006 йилда туғилган болалар қатнашадилар.
А ва Б гуруҳи ғолиблари ўз ёш тоифасида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
“Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси барча иштирокчиларга омад тилайди.
«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати