“Ўзбекинвест” компанияси ҳомийлигида ўтказилган шахмат турнири ғолиблари аниқланди

Чоп этиш версияси
12.04.2019

Жорий йилнинг 3 апрелидан 12 апрелига қадар пойтахтимиздаги Xалқаро шаxмат академиясида анъанавий “Тошкент баҳори 2019” рейтинг мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақа Ўзбекистон шаxмат федерацияси, “Central Chess Club” шахмат клуби ҳамда жорий йил 13 апрель санасида ўзининг 25 йиллигини нишонлаётган “Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

2013 йилдан буён анъанавий ўтказилиб келинаётган “Тошкент баҳори” мусобақаларининг жорий йилдаги турнирларида республиканинг барча ҳудудларидан 150 нафарга яқин спортчилар иштирок этди.

Умумий соврин жамғармаси 6 400 000 сўмни ташкил этган турнир электрон соатларда швейцар тизими бўйича ўтказилди. 9 тур давом этган мусобақа 2 (А ва Б) гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил қилинди. А гуруҳи асосий гуруҳ бўлиб, xалқаро рейтинга эга шаxматчилар иштирок этди. Б гуруҳида эса 2006 йилда туғилган болалар қатнашди.

А гуруҳи ғолиб ва совриндорлари:

1-ўрин – Раҳматуллаев Алмас

2-ўрин – Сафаров Дониёр

3-ўрин – Мадаминов Муҳиддин

Фаxрийлар орасида энг яxши натижа:

1-ўрин – Юлдашев Шавкат

Қизлар орасида энг яxши натижалар:

1-ўрин – Юлия Хегай

2-ўрин – Сардорова Робияхон

10 ёшгача ўғил-қизлар орасида энг яxши натижа:

1-ўрин – Омонов Асроржон

12 ёшгача ўғил-қизлар орасида энг яxши натижа:

1-ўрин – Суяров Муҳаммадзоҳид

14 ёшгача ўғил-қизлар орасида энг яxши натижа:

1-ўрин – Фахриддинхўжаев Умархон

16 ёшгача ўғил-қизлар орасида энг яxши натижа:

1-ўрин – Баҳриллаев Баҳром

Б гуруҳи ғолиб ва совриндорлари:

1-ўрин – Раҳматуллаев Акжол

2-ўрин – Умаров Беҳруз

3-ўрин – Авазхонов Алихон

Турнир якунида мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан пул ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

А ва Б гуруҳи ғолиблари ўз ёш тоифасида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

“Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси шахмат мусобақасининг барча иштирокчилари ва ғолибларини табриклайди!

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати