Суғурта ҳодисаси юз берганда мижозларнинг даъволарини имкон қадар тез кўриб чиқиб, уларнинг мол-мулки ёки соғлиғига етган зарарни ўз вақтида қоплаб бериш «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Компания томонидан суғурта ҳимоясининг афзалликларини тушунтириш бўйича олиб борилаётган тадбирлар натижасида охирги йилларда аҳоли томонидан суғурта хизматларига бўлган қизиқиш ва талаб ортиб бормоқда.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида компания томонидан 7400 га яқин суғурта даъволари кўриб чиқилиб, улар бўйича жами 26,5 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламаси тўлаб берилди.
Ушбу рақамлар таҳлил этилса, тўлаб берилган суғурта қопламаларининг 67 фоизи ихтиёрий суғурта турларига, қолган қисми эса мажбурий турларга тўғри келади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан таққосланганда 124 фоизга ортган.
Таъкидлаш керакки, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси, мажбурий автосуғурта, мол-мулк суғуртаси, гаровга қўйилаётган мулкни суғурталаш, ихтиёрий тиббий суғурта, ипотека суғуртаси шартномалари бўйича тўловлар суғурта қопламаларининг асосий қисмини ташкил этади. Фақат автомобилларни мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш бўйича тўлаб берилган суғурта қопламалари ҳажми 1,6 млрд. сўмни ёки 9 ойда тўланган жами суғурта қопламаларнинг қарийб 6,7 фоизини ташкил этмоқда.
Бугунги кунда «Ўзбекинвест» компаниясининг туну-кун ишловчи диспетчерлик хизмати фаолият юритаётган бўлиб, ушбу хизмат мижозлар мурожаатлари бўйича барча маълумот ва маслаҳатларни бермоқда. Компаниянинг махсус ассистанс хизмати эса Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ҳудудида суғурта ҳодисалари юз берганда воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатмоқда.
«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати