«Ўзбекинвест» компаниясининг Фарғона филиали янги биноси фойдаланишга топширилди

Чоп этиш версияси
14.11.2018

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида барча соҳаларда кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Охирги йилларда аҳоли томонидан суғуртага бўлган қизиқиш ва талабнинг ортаётгани нафақат шаҳарлар аҳолисига, балки республиканинг чекка ҳудудларида ҳам замонавий суғурта хизматларини кўрсатиш заруратини юзага келтирмоқда, бунда албатта ҳудудий тармоқлар муҳим рол ўйнайди.

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан ҳудудларда суғурта фаолиятини ривожлантириш, аҳолига қулай шароитлар яратиш, хизматлар сифати ва тезкорлигини ошириш мақсадида бир қатор шаҳар ва туманларда янги суғурта бўлимлари ва савдо шаҳобчаларини очилмоқда. Жумладан, жорий 2018 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 12 та янги суғурта бўлимлари очилди.

Ушбу амалий ишларнинг навбатдагиси сифатида жорий йилнинг 14 ноябрь куни «Ўзбекинвест» компанияси Фарғона вилояти филиалининг янги биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Тадбир давомида филиалнинг янги биносида мижозлар учун яратилган шароитлар, суғурта ҳимоясининг афзалликлари намойиш этилди. Замонавий суғурта хизматларини тақдим этишга тайёр янги бино ўзининг қулай жойлашуви сабабли юридик ва жисмоний шахслар учун янада қулайликлар яратиши аниқ.

Янги филиал қуйидаги манзилда жойлашган: Фарғона вилояти, Фарғона ш., Қомус кўч.

Телефон: +99873 244-00-08, +99873 244-00-09

Facebook ижтимой тармоғида бизга аъзо бўлинг ва «Ўзбекинвест» янгиликларини кузатиб боринг: https://www.facebook.com/Uzbekinvest/

 

 

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати