«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси “Ўзбекинвестдан суюнчи” ва “Омадли полис соҳиби” акцияларини ўтказмоқда

Чоп этиш версияси
27.02.2018

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси ташкил этилганининг 24 йиллиги муносабати билан автомобил эгаси фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасининг янги мижозлари ўртасида навбатдаги “ЎЗБЕКИНВЕСТДАН СУЮНЧИ” ва “ОМАДЛИ ПОЛИС СОҲИБИ” акцияларини ўтказмоқда.

Акция доирасида суғурта полисига қўшимча:

*ҳайдовчилар сони чекланган полис эгаларига мижознинг хоҳишига кўра қуйидаги совғалардан бири тақдим этилади:

-биринчи ёрдам қутичаси;

-нур қайтарувчи нимча;

-тўхташ белгиси.

*ҳайдовчилар сони чекланмаган полис эгаларига эса автомобилнинг барча хавфсизлик тўплами тақдим этилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 мартидан 6 апрелига қадар автомобил эгаси жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси полисини харид қилган ҳар бир янги мижоз “ОМАДЛИ ПОЛИС СОҲИБИ” акциясининг иштирокчисига айланади ва 12 апрель куни ўтказиладиган ютуқли ўйинда КЎПЛАБ КИММАТБАҲО СОВҒАЛАРГА эга бўлиш имкониятини қўлга киритади.

 

Батафсил маълумотлар учун телефон: (+998 71) 207-60-00