“Ўзбекинвест” суғурта компанияси “O`zbekiston Mehr-shafqat va salomatlik” жамоат фондига 100 млн. сўм ўтказди.

Чоп этиш версияси
07.04.2020

Бугунги кундаги коронавирус пандемиясига қарши кураш йўлидаги умумий бирдамлик даврида “Ўзбекинвест” суғурта компанияси “O`zbekiston Mehr-shafqat va salomatlik” жамоат фондига кам таъминланган оилаларга, боқувчисиз қарияларга, ногирон ва ишсиз шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори‑дармонлар, гигиена воситалари харид қилиш учун 100 млн. сўм миқдорида маблағ ўтказиб берди. 

“Ўзбекинвест” суғурта компанияси жамоаси тиббиёт муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялар ходимларига Ўзбекистон фуқаролари соғлиғи ва ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида курашда кўрсатаётган фидоийлик, қатъият ва енгилмас иродаси учун чуқур ҳурмат, эҳтиром ва миннатдорчилик изҳор этади.