«O'zbekinvest Hayot СК» АЖ Ўзбекистон Республикаси Истиболли лойхалар Миллий агентлиги томонидан берилган 1408682-сонли лицензия асосида ҳаётни мажбурий суғурта қилиш фаолиятини қайта тиклашини эълон қилади.
Ҳаётни мажбурий суғурталаш "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни доирасида аннуитет шартномаларини тузишни ўз ичига олади. Аннуитет шартномаси жароҳатланган суғурталанган шахсларга ёки уларнинг қарамоғидаги шахсларга доимий ногиронлик ёки ўлим ҳолатларида компенсация суғурта тўловларини олишни таъминлайди. Ушбу қонуннинг юқори ижтимоий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, у мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча иш берувчиларни ўз ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаларини тузишга қаратилган. Мажбурий суғурта хизматларини кўрсатувчи ҳаётни суғурталаш компаниялари, жумладан, «O'zbekinvest Hayot СК» АЖ жароҳатланган ишчиларнинг узоқ муддат (бир йилдан ортиқ) давомида амалга оширилган суғурта тўловларини олиш бўйича қонуний ҳуқуқларини амалга оширишда муҳим бўғин ҳисобланади.
