“Ўзбекинвест” ва Ўзбекистон Миллий университетининг ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Чоп этиш версияси
29.03.2024

Жорий йилнинг 29-март куни “Ўзбекинвест” суғурта компанияси Бош директори Р.Азимов Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув ишлари бўйича проректори Ш.Тошматов билан учрашув ўтказди.

Р.Азимов томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида “Ўзбекинвест” компанияси ўз фаолиятининг асосий йўналишларидан бири деб талаба ёшларнинг суғурта соҳаси бўйича илмий салоҳиятларини ва суғурта бизнесидаги амалий кўникмаларини ошириш, касбий тайёргарлик сифатларини такомиллаштириш, илмий изланиш фаолиятини рағбатлантириш белгилангани алоҳида таъкидланди.

Ш.Тошматов Ўзбекистон Миллий университети билан “Ўзбекинвест” компанияси ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик ўқув жараёнини суғурта бизнесининг амалий жиҳатларини ўрганиш билан узвий боғлаш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш учун яхши имконият яратаётганини алоҳида таъкидлади.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, жумладан, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси ва Ўзбекистон Миллий университети ўртасида 2019-йилнинг февраль ойида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қабул қилинган Кадрларни тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни актуаллаштириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.