“Paynet” электрон тўлов тизими Хоразм вилоятидаги расмий вакили билан “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси AЖ Хоразм филиали ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Расмий вакил Отабек Казаков билан учрашув давомида Хоразм филиал бош менежери Сарвар Искандаров ҳамкорлик доирасида ўқув семинарлари, танловлар ташкил этилиши ҳамда мазкур тўлов тизими билан шартномалари бор тадбиркорлар учун махсус имтиёзли шартлар эвазига суғурта махсулотларини расмийлаштириш бўйича келишиб олинди.
–“Ўзбекинвест” билан ҳамкорлигимиз, албатта ҳар жиҳатдан манфаатли ва самарали бўлишига ишонаман, – дейди расмий вакил. – Энг муҳими, хизмат кўрсатиш сони ва кўлами янада кенгаяди.
“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси AЖ Хоразм филиали Aхборот хизмати.