“Ўзбекинвест” компанияси ходимлари умумхалқ хайрия хашарида фаол қатнашмоқда

Чоп этиш версияси
18.03.2023

Бугун Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари бутун республика бўйлаб уюшқоқликда давом этмоқда.
Жумладан, “Ўзбекинвест” компанияси таркибидаги таркибий тузилмалар, филиаллар ва шўъба корхоналари жойлашган манзилгоҳларида хашар катта кўтаринкиликда олиб бориляпти. Шаҳодатланган ва эркин ёлланган ходимлар қадриятларимизнинг бир бўлаги ҳисобланган хашарда фаол иштирок этиб, ўзлари ишлайдиган бино-иншоотларда, ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб боришмоқда.
Ходимлар ҳудуддаги дарахтларни оқлаб, шакл беришди, боғ ва ҳиёнбонлар бегона ўт ҳамда хазонлардан тозаланди, ариқлар ковланиб, бўш ерларга ишлов берилди.

photo_2023-03-23_09-22-45    photo_2023-03-23_09-22-44