09.02.2022
Буларнинг барчаси Компания раҳбари томонидан юритилаётган одил сиёсатнинг яққол намунасидир. Унинг доирасида Компания раҳбари ва ёшлар билан очиқ мулоқотларнинг ташкил этилишини алоҳида таъкидлаш зарур. Бунда ёш ходимларнинг фикрлари эшитилади, саволларига жавоб берилади, янги, замонавий ғоялари эътиборга олинади. Бу эса ўз вақтида ходимларни Компаниянинг юксак вазифасига масъулият билан ёндошиб, садоқат ила ишлашларига, Бош директор раҳбарлигида Давлатимиз дастурлари асосида жамоавий қабул қилинган "Ўзбекинвест"ЭИСК АЖнинг йиллик режаларни амалда жорий қилинишига асосий омилдир.