Компания автотранспорт воситаларини суғурталаш бўйича танлов эълон қилади

Чоп этиш версияси
15.02.2021

“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ, балансидаги автотранспорт воситаларини (автортранспорт воситалари ва уларнинг қўшимча жиҳозлари) суғурталаш бўйича танлов эълон қилади.

“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ томонидан суғурта қилдирилаётган автотранспорт воситаларининг (автортранспорт воситалари ва уларнинг қўшимча жиҳозлари) умумий қиймати 10,1 млрд. сўмни ташкил этади.

Танловда Ўзбекистон Республикасининг суғурта соҳасидаги қонунчилигига асосан фаолият юритувчи, тегишли лицензияга эга бўлган ҳамда танлов шартлари асосида тижорат таклифларини тақдим этадиган суғурта компаниялари (бундан буён матнда “Иштирокчи” деб юритилади) иштирок этиши мумкин.

Танлов он-лайн (on-line) тартибда ўтказилади.

Иштирокчининг таклифларида қуйидагилар бўлиши керак:

Молия вазирлиги томонидан суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг нусхаси;

суғурта шартномасининг лойиҳаси (танлов ҳужжатлари йўриқномасига илова);

суғурта мукофоти тўғрисидаги маълумот (қиймат ёки фоиз кўринишида);

суғурта ҳодисаси эҳтимолини камайтириш мақсадида огоҳлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағ миқдори (агар Иштирокчи томонидан ажратилиши кўзда тутилган бўлса) тўғрисида маълумот;

«SAIPRO» ёки «Ahbor-Reyting» рейтинг агентлиги томонидан Иштирокчига «UzA+» кам бўлмаган даражадаги берилган сертификат нусхаси.

Танлов бўйича тижорат таклифи Иштирокчи томонидан танлов якунига қадар тақдим этилиши лозим.

Тижорат таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати тугаган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида кўриб чиқиб ва баҳоланади

Иштирокчининг таклифлари он-лайн тартибда баҳоланади.

Ушбу танловда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган Иштирокчилар қатнашиши мумкин:

суғурта шартномасини бажариш учун зарур техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;

суғурта шартномаси тузиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлиши;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;

ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;

қора рўйхатда бўлган ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.