O'zbekinvestda malaka oshirish

chop etish versiyasi
18.03.2022

Жорий йилнинг 15 март куни "Ўзбекинвест"ЭИСК АЖнинг марказий аппарати ва ҳудудий тузилмаларининг раҳбар ходимлари учун "Суғурта академияси" томонидан 15 йиллик халқаро бизнес тажрибасига эга бўлган сервис ва савдо бўйича эксперт - Алишер Рустамов иштирокида “Низо ва эътирозлар билан ишлаш” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди. 75 нафардан зиёд иштирок этган мутахассислар суғурта ходими ва мижоз орасидаги суҳбат давомида мавжуд бўлган низоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уни минималлаштириш тизими, ишлатиб бўлмайдиган сўзлар ва инструмент бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган услублар, эътирозларни бартараф этиш йўллари билан ҳам назарий, ҳам амалий машғулотлар кўринишида яқиндан таништирилди. Машғулот сўнггида ходимлар томонидан берилган саволларга баҳс – мунозара йуналишида тўлиқ жавоб берилди.Бундай семинар-тренингларни келгусида ҳам давом эттирилиши ўз навбатида ходимларнинг мижозларга кўрсатилаётган хизматлари сифатини ошишига ёрдам беради.