Мазкур суғурта Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган дорихона муассасалари, дорихона корхоналари ва шу кабиларга суғурта ҳимоясини тақдим этади.
Ушбу суғурта маҳсулотига мувофиқ, қуйидагилар натижасида суғурта қилдирувчининг суғурта даври мобайнида ўз мажбуриятларини бажаришда қасддан қилмаган касбий хатоси, бепарволиги ёки камчилиги оқибатидаги дорихона муассасасининг касбий фаолияти натижасида учинчи шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган тўғридан-тўғри зарарни қоплаш мажбуриятини Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигига мувофиқ белгилаш факти суғурта ҳодисаси деб тан олинади:
- истеъмолчи учун маҳсулотнинг хусусиятлари ҳақида маълумотнинг йўқлиги;
- ишлаб чиқарувчи ҳақида маълумотнинг йўқлиги;
- ишлаб чиқарилган сана ва фойдаланиш муддати ҳақида маълумотнинг йўқлиги;
- сақлаш шартларига риоя қилмаслик;
- сотиш қоидаларига риоя қилмаслик;
- ишлаб чиқариш қоидаларига риоя қилмаслик;
- сифат бўйича талабларга риоя қилмаслик;
- шифокор томонидан берилган рецепт (дозалар, миқдор)га риоя қилмаслик.
Бунда дорихона муассасасида вақтинча бўлмаган ишчининг ўрнини босувчи ва ишчининг таътил, касаллик ва бошқа сабабларга кўра ўз хизмат мажбуриятларини бажара олмаслиги сабабли йўқлиги даврида унинг вазифаларини бажариш ҳуқуқисиз бажараётган шахс (амалиёт ўтувчи, стажёр ёки бошқа шахс) томонидан содир этилган ҳодиса суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди.
Суғурта товонининг тўлови суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта жавобгарлиги лимитлари доирасида, суғурта қилдирувчининг суғурталанган фаолияти натижасида зарар кўрган учинчи шахсларга, ҳуқуқи бузилган шахс томонидан амалга оширилган ёки амалга оширилиши керак бўлган харажатлар кўринишидаги зарарлар миқдорида тўланади.
