Умумий овқатланиш объектларини комплекс суғурта қилиш

Чоп этиш версияси

Кафе ёки ресторан эгалари ўз бизнесини умумий овқатланиш объектларини суғурта қилиш маҳсулоти ёрдамида тасодифий хавфлардан ҳимоя қилишлари мумкин.

Ушбу суғурта маҳсулоти қуйидаги хавфлардан ҳимоя қилади:

- мол-мулкнинг шикастланиши ёки нобуд бўлиши;

- совутиш ускунасининг механик бузилиши натижасида маҳсулотнинг яроқсизланлиши;

- озиқ-овқатдан заҳарланиш оқибатида мижозлар олдидаги жавобгарликнинг пайдо бўлиши;

- бойлерларнинг портлаши натижасида зарар кўриш.

Суғурта тўлови қуйидаги тартибда тўланади:

а) мол-мулк йўқолган (тўлиқ нобуд бўлган) тақдирда – йўқолган мол-мулкнинг ҳақиқий қийматига тенг миқдорда;

б) мол-мулк шикастланганда (қисман бузилганда) – тиклаш харажатлари миқдорида;

в) маҳсулотни бузилишдан суғурта қилиш бўйича – суғурта товони зарар кўрган маҳсулотнинг қиймати миқдорида тўланади;

г) мижозлар олдидаги жавобгарликни суғурта қилиш бўйича – суғурта товони даъвони кўриб чиқишда белгиланган зарар миқдорида тўланади.