1160 эшитади!

Чоп этиш версияси
26.08.2022

“Ўзбекинвест” суғурта компанияси «Oriat Dono» телерадиканали билан ҳамкорликда “1160 эшитади” деб номланган янги лойиҳа – ахборот подкастларини ишга туширди. Мақсад - аҳолининг суғурта саводхонлигини ошириш ва суғуртага оид саволларга жавоб беришдир.
Жорий йилнинг 25 август куни янги лойиҳанинг биринчи подкасти муваффақиятли бўлиб ўтди ва унда одатдагидан кўпроқ содир бўладиган суғурта ҳодисалари ва аҳоли томонидан мутахассисларга берилган саволларга жавоблар акс этди. Юртимиз мустақиллигининг 31-йиллигига бағишланган эшиттириш 30 август куни «Oriat Dono» радиостанциясининг 106.5 FМ тўлқинида соат 11:10 дан 11:20 гача жонли эфирда бўлиб ўтади.Подкастлар давомида “Ўзбекинвест” мутахассислари аҳоли учун оддий ва тушунарли тилда суғурта ҳақида батафсил маълумот берадилар.
Радио тингловчилар жонли эфир давомида ўзларини қизиқтирган саволларга суғурта бозорининг етакчи мутахассисларидан жавоблар олишлари мумкин.