2020 йилда "Ўзбекинвест" компанияси ҳудудий экспортнинг 30 фоиздан ортиқ қисмини суғурта ҳимояси билан таъминладиб, 2019 йилга нисбатан 1.5 баравар ўсиш кўрсатди

Чоп этиш версияси
23.02.2021

2020 йилда "Ўзбекинвест" компанияси миллий товар ва хизматлар экспортчиларини суғурта ҳимояси қамровини кенгайтириб, яна бир бор ишончли суғурталовчи ва ҳамкор эканлигини тасдиқлади.

Экспорт қилувчи корхоналар 1,5 миллиард АҚШ доллардан ортиқ суғурта ҳимояси билан таъминланди, 2019 йилга нисбатан ўсиш 154 фоизни ташкил қилди. Экспорт географияси кенгайишини алоҳида таъкидлаш жоиз бўлиб, компания Россия, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Қозоғистон, Испания, Германия, Буюк Британия, Канада, Сингапур каби 29 нафар яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар билан экспорт қалтисликларидан суғурта шартномаларини имзолади.

Компания томонидан, "ЭКСАР" (Россия), NEXI (Япония), SINOSURE (Хитой), KSure (Корея), UK Export Finance (Буюк Британия), COFACE (Франция), SACE (Италия), (ICIEC) va Export Credit Etihad Credit Insurance (БАА)  ва дунёнинг бошқа етакчи давлат экспорт-кредит агентликлари билан жами 30 дан ортиқ ўзаро ҳамкорлик битим ва меморандумлар тузилди.

Суғурта ҳодисаларининг юзага келиши натижасида экспорт қалтисликларидан суғурталаш полислари бўйича миллий экспортчиларга 2020 йилда 1.0 млрд. сўм суғурта товонлари тўлаб берилди.

Жорий йилда "Ўзбекинвест" компанияси экспорт суғуртаси бўйича қамровни кенгайтириш ва миллий экспортчиларни комплекс суғурта ҳимояси билан таъминлашни вазифа қилиб белгилади.