Экспорт қилувчиларнинг мулки, жавобгарлиги ва тадбиркорлик фаолиятини комплекс суғурта қилиш доирасида 2021 йилда 28 миллиард сўм суғурта мукофотлари йиғилди.

Чоп этиш версияси
08.04.2022

Компания жаҳоннинг етакчи давлатлари экспорт-кредит агентликлари билан жами 40 дан ортиқ шартнома ва ҳамкорлик Меморандумларини тузган. Хусусан, ЭКСАР (Россия), NEXI (Япония), SINOSURE (XXР), KSure (Корея), UK Export Finance (Буюк Британия), COFACE (Франция), SACE (Италия), (ICIEC) va Export Credit Etihad Credit Insurance (БАА) ва бошқалар билан.
Суғурта ҳодисалари юз берганлиги муносабати билан компания томонидан берилган полислар бўйича 2021 йил давомида экспортчиларга
25 миллиард сўм суғурта қопламалари тўланди.
Жорий йилда ҳам “Ўзбекинвест” компанияси республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, товар, иш ва хизматларнинг миллий экспортчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттиради.