Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни тараққиёт стратегияси доирасида асосий тармоқларини рақамлаштириш ва ҳақиқий ахборот жамиятини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Миллий суғурта бозорининг жадал ривожланишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг суғурта бозорига ишончини ошириш мақсадида, шунингдек, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида рақамлаштиришни фаол жорий этиш тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда “Ўзбекинвест” компанияси барча ахборот тизимлари ва мобил иловаларида Face ID - мижозларини биометрик идентификациялашнинг рақамли технологиясини жорий этиш бўйича Ўзбекистонда биринчи бўлди.
Face ID технологияси мижоз қиёфасини аниқлаш усулидан фойдаланган ҳолда полисларни расмийлаштириш вақтини қисқартиради ва сезиларли даражада соддалаштиради. Face ID тизимида рўйхатдан ўтган мижозлар барча турдаги суғурта полисларини ҳужжатларсиз Компания офисларида ёки электрон платформалар орқали онлайн тарзда расмийлаштиришлари мумкин бўлади. Натижада 2022-йил давомида 88 000 дан ортиқ мижоз Face ID технологиясидан фойдаланган ҳолда бир зумда рўйхатдан ўтиш ва суғурта хизматларини харид қилиш қулайлигини ҳис қилиш имкониятига эга бўлди.
Компания мижозларига қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида онлайн суғурта платформаларини ишга туширди ва қисқа вақт ичида суғуртанинг 9 турини тўлиқ онлайн режимига ўтказди. 2022 йилда компаниянинг рақамли платформалари орқали 304 000 дан ортиқ онлайн полислари сотиб олинди, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 15 баробар кўпдир.
Мижозларнинг содиқлигини сақлаб қолиш мақсадида суғурта маҳсулотларини сотишнинг янги, замонавий воситаларини жорий этиш устида доимий иш олиб борган ҳолда “Ўзбекинвест” 2022 йилда Insurance.uz платформаси ёки мобил иловалари орқали мижозлар томонидан мустақил равишда сотиб олинган барча турдаги электрон полислар учун "Катта кэшбек - 20%" махсус акциясини йўлга қўйди.
Барча электрон платформаларда суғурта ҳодисасини кўриб чиқиш учун онлайн ариза бериш хизмати мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Ушбу хизмат суғурта ҳодисасини офисга ташриф буюрмасдан онлайн тарзда ҳал қилиш ва бунинг учун суғурта товонини олиш имконини беради.
Шунингдек, компаниянинг ҳудудий ва агент тармоғларининг ишини ривожлантириш мақсадида электрон суғурта маҳсулотларини расмийлаштириш учун барча замонавий хизматлардан фойдаланган ҳолда Е-Polis мобил иловаси ишлаб чиқилди.
Ташкил этилган ва муваффақиятли фаолият юритаётган “Суғурта мактаби” негизида компаниянинг барча ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш учун moodle.uzbekinvest.uz рақамли ахборот платформаси ишлаб чиқилган. Ушбу платформа онлайн режимрежимида ўқиб,б суғурта маҳсулотларини сотувчиувчи агент бўлиш имконини берадиимконини беради.
2023-йилда компания таҳлил, хавф-хатарни баҳолаш, қарорлар қабул қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришнинг барча асосий жараёнларини ъсунъий интеллект технологияси асосида рақамли форматга ўтказиш бўйича тизимли ишларни якунлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйгашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.