2021 йилда “Ўзбекинвест” суғурта компанияси миллий маҳсулот,
иш ва хизматларни экспорт қилувчи тадбиркорларнинг суғурта химояси хажмини оширди ва бу билан ўзининг ишончли суғуртачи ҳамда ҳамкор нуфузини тасдиқлади.
ЎзРеспубликаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
2019 йил 24 майдаги Қарорларида белгилаб берилган вазифаларни бажариб, 2021 йилда миллий экспортчиларга 1,78 миллиард АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимоясини тақдим этди, бу эса республиканинг нохомашё экспорти қопланишининг 33 фоизини ташкил этди.
2020 йил якунларига кўра, ўсиш 115 фоизни ташкил этган бўлса,
2016 йилдан бошлаб, миллий экспортчиларга тақдим этилган суғурта қопламалари ҳажми 16 баробарга ошди.
08.04.2022