Суғурта бозорининг жадал ривожланиши ва барқарор ўсиш тамойилларини амалга ошириш шароитида “Ўзбекинвест” компанияси Ўзбекистон суғурта соҳасининг етакчи иштирокчиларидан бири сифатидаги мақомини тасдиқлаб келмоқда ҳамда фаолиятнинг барча асосий йўналишларида ижобий динамикани намоён этмоқда.
2025-йилнинг 9 ой якунларига кўра компаниянинг жами суғурта мукофотлари йиғими 1 178,3 миллиард сўмни ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 145 фоиз ўсишни кўрсатади.
Қайта суғурта мукофотлари ҳажми 50,5 миллион АҚШ долларига етди, шу билан бирга компания портфелининг 53 фоизи халқаро қайта суғурта улушига тўғри келди.
Ҳисобот даврида миллий товар ва хизмат экспортчиларига 2,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилди.
Корпоратив сегментда суғурта мукофотлари йиғими 297,9 миллиард сўмга етди (2024-йилнинг шу даврига нисбатан 151 фоиз ўсиш), шулардан 51,1 миллиард сўм инвестиция лойиҳаларини суғурта қилишга тўғри келади.
Жисмоний шахсларни суғурта қилиш сегментида мукофотлар йиғими 95,7 миллиард сўмни ташкил этди, бу ўтган йил кўрсаткичларидан 107 фоизга кўпдир.
Компаниянинг мижозлар базаси 583 399 нафардан 749 243 нафаргача ўсди (128 фоиз ўсиш). Жумладан, юридик шахслар билан 66 362 та, жисмоний шахслар билан эса 898 752 та шартнома тузилган бўлиб, бу 2024-йилнинг шу даврига нисбатан 132 фоизга кўпдир.
Компания транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ОСГОВЦ) бозорида ҳам етакчи ҳисобланади. 2025-йилнинг 9 ойи мобайнида рақамли платформалар орқали 780 мингдан ортиқ онлайн-полислар расмийлаштирилди.
Ҳисобот даври давомида “ЎзбекИнвест” компанияси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 3 740 та суғурта ҳолати бўйича жами 97 миллиард сўм миқдорида суғурта тўловлари амалга оширилди.
Халқаро эътироф ва ҳамкорликлар
Жорий йилнинг апрель ойида “Ўзбекинвест” компанияси 90 дан ортиқ давлатдан 500 дан зиёд етакчи суғурта компанияларини бирлаштирувчи International Insurance Society (IIS) аъзоси бўлди.
Май ойида компания Лондон суғурта бозорида фаолият юритувчи энг йирик суғурта ва қайта суғурта компанияларини бирлаштирувчи профессионал уюшмалардан бири — The International Underwriting Association of London (IUA) ташкилотига аъзо бўлди.
Ушбу воқеалар Ўзбекистон суғурта соҳасининг халқаро интеграцияси йўлида муҳим қадам бўлиб, унинг жаҳон миқёсидаги ўрни ва нуфузи эътироф этилганини яна бир бор тасдиқлади.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида “Ўзбекинвест” қатор етакчи халқаро институтлар билан ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзолади, жумладан:
-Испаниянинг экспорт-кредит агентлиги CЕСCЕ,
-Италиянинг экспорт суғуртаси компанияси SACE,
-қатор испан ва италия суғурта ҳамда брокерлик компаниялари,
-Словакиянинг Экспорт-импорт банки Эхимбанка СР билан.
Шунингдек, май ойида “Ўзбекинвест” АЖ раҳбар ходимлари ва вилоят филиал директорлари Германиянинг Ганновер, Лейпциг, Мюнхен ва Франкфурт-на-Майн шаҳарларига хизмат сафари уюштирдилар. Сафар доирасида йирик хорижий суғурта, қайта суғурта ва брокерлик компаниялари томонидан ташкил этилган махсус ўқув дастурида иштирок этилиб, малакани оширишга қаратилган тажриба алмашинуви амалга оширилди.
Шу билан бирга, сентябрь ойида компаниянинг туман бўлимларининг энг яхши 30 нафар раҳбари ва етакчи мутахассислари Чехиянинг Прага шаҳрида жойлашган Ғарбий Богемия университетида таълим олдилар.
Халқаро рейтинглар
2025 йил май ойида халқаро рейтинг агентлиги A.M. Best Company “Ўзбекинвест” компаниясининг рейтингларини “Б” ва “бб” даражасида, “Барқарор” прогнози билан тасдиқлади.
Июнь ойида Moodyʼs Ratings агентлиги компаниянинг молиявий барқарорлик рейтинги бўйича прогнозини “Ба2 (Барқарор)” даражасидан “Ба2 (Ижобий)” даражасига оширди. Бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг банк-молия секторидаги ташкилотлар орасида энг юқори баҳолардан бири ҳисобланади.
“Ўзбекинвест” компанияси барқарор ривожланиш стратегиясига амал қилган ҳолда, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, рақамлаштириш даражасини ошириш ҳамда ички ва халқаро бозорларда мижозлар ишончини мустаҳкамлашни давом эттирмоқда.
