Соғлом турмуш тарзи - саломатлик гарови!

Чоп этиш версияси
17.08.2022

Бугун, 17 август куни "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ нинг аёл ходимлари учун "Маънавият ва маърифат соати" ўтказилди. "Соғлом турмуш тарзи- саломатлик гарови! " мазуида ўтказилган тадбирда Компаниянинг тиббиёт ходими Абдуллаева Нодира Юлчиевна аёллар саломатлигининг ўзига хос хусусиятлари, ёшга доир касалликлари хақида сўзлади. Жумладан, оддий бош оғриғининг сабаблари кўп экани, улардан бири юртимиз аҳолисига хос анемия касаллиги, йод моддасининг етишмовчилиги бўлиши мумкинлиги айтилди. Билиб- билмай дориларни қабул қилиш танада оғир асоратларга сабаб бўлиши, фақатгина тиббий йўриқнома бўлсагина қабул қилиш зарурлиги уқтирилди.
Аёлларнинг климатрик ёшида юз берадиган ўзгаришларни вақтида асоратсиз даволаш имкони ва бунда спорт билан шуғулланиш ҳам фойдадан холи эмаслиги, спорт- саломатлик гарови ва қарилик даврини орқага сурадиган омиллардан бири экани айтилди.
Давра суҳбати мобайнида аёллар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олдилар.

photo_2022-08-18_09-41-54