Ҳар бир ташкилот ўз жамоасига инновацион ғояларни таклиф қиладиган малакали мутахассисларни жалб қилишга ҳаракат қилади. Чунки улар ташкилот ривожига янгилик киритиб, унинг имкониятларини кенгайтиради, даромадларини кўпайтиради. Ана шундай ходимларни меҳнат бозоридан топиб, уларни кўпчиликнинг ичидан танлаб, иқтидорига яраша шароитларни белгиловчи шахслар HR менежерларидир.. Бунинг учун улар кучли салоҳият эгаси, психолог бўлишлари шарт.
"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖнинг бош HR менежери Шоҳиста Арипходжаева ўз ишининг устаси. У Компаниянинг нафақат Асосий, балки ҳудудий филиалларига ҳам суғурта соҳасининг етук мутахассисларини танлашда тинмай изланади.Бу жараён анча мураккаблиги билан ажралиб туради, албатта..