Ишга янги қабул қилинаётганда талабгор жўнатган маълумотноманинг тузилишига, имловий хатоларининг бор-йўқлигига, ёзилиш услубига қараб, эгасининг билимию, ишга бўлган муносабатига баҳо берилса, маълумотномага жойлаштирилган фотодан психологик хулосанинг 70 фоизига эга бўлиш мумкин.Бош HR менежер тасдиғидан ўтган талабгоргина Компаниянинг Бош директори суҳбатига шахсан чорланади. Суҳбат хулосаси муваффақиятли топилса, Янги ишга тушган ходим учун "Ўзбекинвест" суғурта компаниясида фаолият юритишига керакли бўлган барча имкониятлар яратилади. Лекин янги ходимнинг иш жойига мослашувида яна HR менежерларининг маслаҳати зарур бўлиб, бунда ташкилот жамоаси билан таништириш, нималарга эътибор беришдан тортиб, кимга қандай мурожаат қилиш каби талайгина баланд-паст шароитларни тушунтириш- анчайин вақт ва эътиборни талаб этади. Бу йўналишда яна Компаниянинг барча ходимларининг ҳамкорлиги ҳам жалб этилган бўлиб, Янги ходимга маслаҳатлар, тавсиялар берилади, натижада жамоага қўшилиш енгиллик билан кечади...
09.02.2022