Жорий йилнинг 10 декабрь куни “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг бош биносида «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган аксилкоррупция ойлиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Унда Бош прокуратура ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда Адлия вазирлиги вакиллари, “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ ходимлари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда маърузачилар томонидан жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш фаолияти; унинг очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга доир тақдимот ўтказилди. Шунингдек, жамиятдаги кадрлар сиёсати, харидларни мувофиқлаштириш, рақамлаштириш ва АКТни жорий этиш борасида олиб бораётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.