“Ўзбекинвест” компанияси “Angren gold logistic ” компаниясига келиб чиққан зарарлар учун товон тўлади.

Чоп этиш версияси
23.03.2023

Angren gold logistic - Туркия, Россия, шунингдек, Европа давлатларига юк ташиш бўйича маҳаллий ташкилотдир.
Ўз фаолиятини амалга оширишда компания бир неча бор ўз мижозларига келиб чиққан зарарлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга мажбур бўлди. Натижада 2022-йил май ойида ташкилот раҳбарияти “Ўзбекинвест” компаниясининг юридик шахсларнинг юкларини суғурталаш полисини сотиб олишга қарор қилди.
Шу давр мобайнида “Ўзбекинвест” томонидан икки марта – 2022-йил декабрда 82,6 миллион сўм, 2023-йил феврал ойида эса 41,3 миллион сўм миқдорида “ Angren gold logistic ”га суғурта товони тўлаб берилди.
Жами “ Angren gold logistic” компанияси кўрган зарарларини қоплаб бериш учун суғурта қопламаси 124 миллион сўмни ташкил этди.