“Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш мавзусида” семинар бўлиб ўтди

Чоп этиш версияси
07.06.2024

Жорий йилнинг 6-июнь куни “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖда коррупцияни олдини олиш, қонун бузилишлари, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш мақсадида «Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш» мавзусида Бош компания ходимлари ҳамда ҳудудий филиалларининг ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Семинарни “Ўзбекинвест” АЖ Бош директорининг биринчи ўринбосари Р. Халиков очиб бериб, компанияда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида қисқача тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли Қарори қабул қилинганлиги ва мазкур Қарор билан барча давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланганлигини таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиқган “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ Юридик департаменти юрисконсульти Ж. Асадуллаев томонидан йиғилиш қатнашчиларига коррупция тушунчаси, унинг турлари, унга қарши курашиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва ички меъёрий ҳужжатлар, ваколатли давлат органлари ҳамда компаниянинг бу иллатга қарши курашиш бўйича стратегияси ҳақида батафсил маълумот берди.