“Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖнинг Жиззах вилоят филиалида “Коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов” мавзусида семинар тадбири бўлиб ўтди

Чоп этиш версияси
04.06.2025
 

Жорий йилнинг 3 июн санасида “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖнинг Жиззах вилоят филиалида “Коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов” мавзусида семинар тадбири ташкил қилинди. Ушбу семинар тадбирида “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖ Коррупцияга қарши ички назорат ва хавфсизликни таъминлаш департаменти раҳбари, Жиззах шаҳар Адлия бўлими ходимлари ҳамда филиал ходимлари иштирок этишди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида илгари сурилган ташаббусларга, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга  тўхталиб ўтилди.

Семинар тадбири бахс-мунозарага бой ўтди, якунида, ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан батафсил жавоб олдилар.

Бундай семинар тадбирлари бошқа филиалларда ҳам давом этади.

 “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖ тизмида коррупциявий ёки манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига дуч келсангиз қуйидаги алоқа каналлари орқали хабабр беринг:

antikorrupsiya@uzbekinvest.uz

+998 (78) 120-03-61

@Uzbekinvest_ichkinazorat

www.uzbekinvest.uz