Жорий йилнинг 17 сентябрь санасида “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖнинг Коррупцияга қарши ички назорат департаменти томонидан Жамият Сурхондарё вилоят филиалида “Коррупцияга қарши кураш – адолатли жамият гарови” мавзусида Термиз шаҳар Адлия бўлими масъул ходими иштирокида семинар тадбири ташкил қилинди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида илгари сурилган ташаббусларга, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Бундай семинар тадбирлари бошқа филиалларда ҳам давом этади.
“Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖ тизмида коррупциявий ёки манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига дуч келсангиз қуйидаги алоқа каналлари орқали хабабр беринг:
antikorrupsiya@uzbekinvest.uz
+998 (78) 120-03-61
@Uzbekinvest_ichkinazorat