Ўзбекинвест експорт-импорт суғурта компанияси” аксиядорлик жамияти обйектдаги нотурар жойларни капитал таъмирлаш (реконструксия қилиш) бўйича енг яхши таклифларни танлаш табловини ўтказиш еълон қилинади: “Ўзбекинвест” ЕИСК AЖ биноси: Тошкент шаҳри , Чилонзор тумани, С мавзеси, Чўпон-ота кўчаси, 6-уй (1 босқичи)”. 1-босқич қуйидагилардан иборат: бино ичидаги демонтаж ишлари, бинонинг фасадини янгилаш, мусорларни йиғиш ва ташиш, ташқи ёритишни ўрнатиш(мантаж).
Хизматлар ва ишларнинг умумий қиймати ҚҚС билан 9 320 715 981,0 сўмдан ошмаслиги керак.
Таклиф етилган шартларда танловда иштирок етиш ниятини билдирган маҳаллий ва хорижий ташкилотлар ва фирмалар ушбу танловда иштирок етишлари мумкин. Танлов сайтда амалга оширилади тендер.узех.уз.
Танлов иштирокчилари буюртмачига танлов ҳужжатларнинг қоидаларига тушунтириш олиш учун онлайн тарзда сўров юбориш ҳуқуқига ега.
Мазкур сўров келиб тушган санадан еътиборан икки иш куни ичида давлат буюртмачиси, агар ушбу сўров давлат буюртмачисига таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида икки иш куни олдин келиб тушган бўлса, тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларининг қоидаларига доир тушунтиришларни юборади.
Танлов таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш-таклифлар бериш муддати тугаган кундан еътиборан 10 кун ичида амалга оширилади.
Танловда иштирок етадиган ташкилотлар қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:
- шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ва бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
- ушбу соҳадаги тажриба ва мижоз билан илгари тузилган шартномалар бўйича тавсияномаларнинг мавжудлиги;
- шартнома тузиш ваколати;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарзларнинг йўқлиги;
- инсофсиз ижрочиларнинг ягона рейестрида улар ҳақида ёзув йўқлиги;
- уларга нисбатан қўзғатилган банкротлик ишларининг мавжуд емаслиги.
31.01.2025