2021 йил бренди

Чоп этиш версияси
23.05.2022

Ушбу мукофотга Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятидаги ютуқлари билан ажралган, маркетинг йўналишидаги янгиликларни татбиқ этган Компания лойиқ бўлади. Мукофот эгасини аниқловчи танлов жараёни эса истеъмолчилар орасида, ижтимоий тармоқлар ёрдамида, очиқ овоз бериш йўли билан бир ой аввал амалга оширилади. Сўнгра сўровномалар натижалари ва Ўзбекистон Маркетинг Ассосацияси аъзолари ҳамда экспертларининг хулосаси асосида ғолиб аниқланади.

Хусусан, Ўзбекинвест"ЭИСК АЖ ушбу анжуманнинг VIP ҳамкори сифатида иштирок этди ва 200 дан зиёд брендлар орасида ўтказилган кўрик танловнинг "2021-yil brendi" мукофотини қўлга киритди ва "2021- йилда суғурта бозорининг етакчиси" номига сазовор бўлди. Ушбу ютуқ Компания фаолияти, аҳолига таклиф этаётган маҳсулоти ва хизматларига берилган юксак баҳо бўлиб, "Ўзбекинвест" СК танлаган стратегия тўғри ва аниқ эканлигидан дарак беради.