Бухорода «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акцияси ўтказилди

Чоп этиш версияси
21.12.2018

Жорий йилнинг 19 декабрь куни «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан ўтказилган «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акциясининг Бухоро вилоятидаги ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Компания мижозлари, ҳамкорлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда акциянинг 10 нафар ғолибига қимматбаҳо замонавий маиший техника воситалари топширилди.

Тасодифий рақамни танлаш йўли орқали компаниянинг Бухоро вилоятидаги қуйидаги омадли мижозлари ғолиб деб топилди ва қимматбаҳо совғалар эгаларига айланишди:

  1. Жамилов Жавоҳир (электрон чойнак)
  2. Кенжаев Ражаб (миксер)
  3. Ғиёсова Умидажон (бутербротница)
  4. Жумаев Ҳабиб (дазмол)
  5. Қудратов Собиржон (минидуховка)
  6. Ҳайитов Муроджон (микротўлқинли печь)
  7. Ҳайитов Нормурод (идишлар тўплами - 6 киши учун)
  8. Эргашев Санжар (электрон гўшт майдалагич)
  9. Содиқов Солижон (кондиционер)
  10. Юнусов Шокир (музлатгич)

Ғолибларни табриклаймиз ва акциянинг барча иштирокчиларига компанияга бўлган ишончи учун миннатдорчилик билдирамиз.

 
 
 
 

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати

Profiler