Узбекинвест компаниясининг Бухоро вилояти филиалида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Чоп этиш версияси
08.09.2023

Жорий йилнинг 7-сентабр куни “Узбекинвест” ЭИСК Бухоро вилояти филиали томонидан вилоятдаги ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди. Анжуман “Узбекинвест компанияси томонидан тақдим этилаётган хизматлар, мижозлар ва аҳоли учун манфаатли суғурта турлари" мавзусига бағишланди.

“Рангрез” меҳмонхонасининг конференц-залида ташкил этилган анжуманда бир қатор нуфузли телеканалларнинг журналистлари, газета муҳбирлари ва блогерлар иштирок этишди.

Шунингдек, ёнғин профилактикаси самародорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорларга мувофиқ Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг ходимлари билан ҳамкорликда  мунтазам равишда “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампаниясини амалга ошириш бўйича келишувга мувофиқ бажарилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Анжуман давомида, журналист ва блогерларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.