Карьера куни

Чоп этиш версияси
10.05.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони ижросини таъминлаш ва мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари учун тайёрланаётган кадрларни ишлаб чиқариш корхоналари талабларига йўналтириш мақсадида Тошкентдаги Сингапур менежментини ривожлантириш университетида “Карьера куни” тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Компания “Суғурта мактаби” директори Б.Камилов, ахборот хизмати раҳбари М.Шукурова, Маркетинг ва реклама департаменти Бош менежери А. Абдумажидовлар иштирок этишди.Тадбир мабойнида талабаларига Компания фаолияти, суғурта маҳсулотлари ва Компанияда ёш мутахассисларга яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир сўнггида университет билан тузилган ҳамкорлик меморандуми асосида режалаштирилган ишларни такомиллаштириш мақсадида таълим маскани раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.