18-23 - январ мобайнида мижозларимизга 16.6 миллиард сўм суғурта компенсациясини тўлаб бердик!

Чоп этиш версияси
01.02.2021

"Ўзбекинвест" суғурта компанияси ўтган ҳафта 83 нафар мижозларига 16.6 МИЛЛИАРД СЎМДАН ортиқ суғурта товонларини тўлаб берди. Бундан 15.8 миллиард сўм ёнғин туфайли биноси зарарланган йирик мижозимизга тўлаб берилди. Бундан ташқари автотранспортларининг ҳимоясини бизга топширган мижозларимизга 443.2 миллион сўмдан ортиқ, CОВИД-19  билан касалланган юртдошларимизга эса 143.1 миллион сўмдан ортиқ компенсация тўланилиб, компаниямиз ўз мажбуриятларини тўлақоний бажариб келди.

 

 Мижозларимизга оғир вақтларда ёрдам қўлини чўзиш ва ўз вақтида суғурта товонларини тўлаб бериш жамоамизнинг асосий вазифаси. Агар Сизда суғурта ҳодисаси рўй берган бўлса ва қандай қилиб суғурта товонларини олиш ҳақида саволларингиз бўлса, туну-кун ишловчи қўнғироқлар марказига мурожаат қилинг  : 71 207 60 00

Ёки мобил иловамиз ва сайтимиз орқали операторларимизга онлайн тарзда хабар юборинг!

 

Суғурта хизматлари онлайн: insurance.uz

O'zbekinvest мобил иловасини юклаб олинг!

Android uchun: https://play.google.com/store/apps/details...

iOS uchun: https://apps.apple.com/uz/app/ozbekinvest/id1532657218