"Савдони ташкил этиш" ва "Содиқ мижоз" тизимини жорий этиш ҳамда VIP мижозлар билан ишлаш

Чоп этиш версияси
16.09.2022

Бугун, 16 сентябрь куни, "Ўзбекинвест"ЭИСК АЖ нинг "Суғурта мактаби" томонидан режа асосида жамиятнинг Бош офис ва ҳудудий филиалларининг мутахассислари учун Компанияда қабул қилинган "Савдони ташкил этиш" ва "Содиқ мижоз" тизимини жорий этиш ҳамда VIP мижозлар билан ишлаш бўйича услубий қоидалар хақида маълумот берувчи ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Унда ходимларнинг суғурта қонунчилигини билишлари, аҳоли ва VIP мижозларга таклиф этилаётган асосий суғурта маҳсулотлари ва кўрсатилаётган хизматларда фойдаланилиши жорий этилган оптимал ва муваффақиятли услубни ўрганишлари зарурлиги айтилди. Онлайн вебинар спикери" Суғурта мактаб" директори Баҳром Комилов бўлди.