Cross-sell сотуви хақидаги ўқув машғулоти.

Чоп этиш версияси
28.03.2022

Жорий йилнинг 26 март куни Тошкент молия институтининг “Суғурта иши” таълим йўналиши 3 курс талабалари учун “Ўзбекинвест” СК нинг “Суғурта мактаби” томонидан “Компания суғурта маҳсулотлари кросс сотувини (Cross-sell)ташкил этиш” мавзусида навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди. Ўқув машғулотида Cross-sell (кросс сотуви)ни амалга ошириш босқичлари, Кросс сотувининг асосий вазифалари, Суғурта полисларининг кросс сотуви бўйича хориж тажрибалари, Суғурталашда кросс сотувини ташкил этиш йўналишлари ва Компания томонидан кросс сотувларини ташкил этишда амалга ошираётган ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.Ўқув машғулотида Бош Компания “Корпоратив мижозлар билан ишлаш ва худудий тармоқларни ривожлантириш департаменти” менежери Ф.Истамов томонидан тақдимот қилинди.