"Ўзбекинвест" суғурта компанияси навбатдаги савобли ишга қўл урди

Чоп этиш версияси
23.11.2022

Компаниянинг "Суғурта мактаби" томонидан "Суғурта соҳаси бўйича энг яхши илмий-тадқиқот иши" танлови ташкил этилди. Мақсад- талаба ёшларнинг суғурта соҳаси бўйича илмий салоҳиятларини ошириш, касбий тайёргарлик сифатларини такомиллаштириш, илмий-изланиш фаолиятини рағбатлантириш ва иқтидорли талабаларни Компания жамоаси сафига қўшишдан иборат.
Республиканинг энг нуфузли олийгоҳлари Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент молия институтлари бакалавриатининг 3-4 ва магистратуранинг 1-2 босқич талабалари ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.
Мавзулар юзасидан рефератлар 2022 йил 1 декабрига қадар Бош Компанияда ташкил этилган танлов комиссиясига тақдим этилиши керак.Танлов ғолибларини "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ томонидан бериладиган қимматбаҳо совғалар ва дипломлар кутмоқда