3-декабр – Халқаро ногиронлар куни

Чоп этиш версияси
03.12.2021

Маълумки, БМТ Бош Aссамблеясининг 1992-йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига биноан ҳар йили 3-декабр куни ташкилотга аъзо мамлакатларнинг барчасида, шу жумладан, Ўзбекистонда хам “Халқаро ногиронлар куни” нишонланади.

Унинг асосий мақсади – ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини илгари суриш, шунингдек, кенг жамоатчилик еътиборини ногиронлар муаммоларига жалб қилишдир.

Имконияти чекланган инсонлар, жамиятнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Уларга хаёт тарзи, билим олиши, ҳуқуқ тенглиги, барча шароитларнинг яратилиши борасида мазкур санани байрам сифатида нишонлаш белгиланган. Ижтимоий ҳимояга ехтиёж сезган инсолардаги бор имконият, иқтидор соғлом одамда бўлмаслиги мумкин. Бундай қобилиятли инсонлар еса орамизда кўпчиликни ташкил қилади.