"Ўзбекинвест" компанияси вакиллари "Global Reinsurance" компанияси ва Дубай халқаро молия маркази (DIFC) бошқаруви томонидан ташкил этилган Дубай шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган 8-Бутунжаҳон суғурта конгресси (Dubai World Insurance Congress - DWIC) ишида иштирок этишди. Дунёда суғурта соҳасидаги энг нуфузли тадбирлардан бири ҳисобланган DWIC бу йил дунёнинг 81 мамлакатидан 500 та суғурта компаниясининг 1500 дан ортиқ юқори лавозимли раҳбарларини йиғиб, 8000 дан ортиқ учрашувлар ўтказди.
Конгресс давомида "Ўзбекинвест" делегацияси соҳанинг етакчи компаниялари билан музокараларда фаол иштирок этди, Компаниянинг Глобал қайта суғурталаш ва халқаро алоқалар Маркази Директори Aнвар Умаров эса DWIC доирасида ўтказилган нуфузли сессия - "Geo Spotlight: Central Asia" да Ўзбекистон суғурта соҳасининг халқаро майдондаги имкониятлари ва истиқболларини тақдим этди.

19.05.2025