Жорий йилнинг 09 апрель куни Тошкент молия институтининг “Суғурта иши” таълими йўналишида билим олаётган 2-3- ва 4 - курс талабалари учун “Ўзбекинвест” СК нинг Марказий биносида очилган "Суғурта ва пенсия иши" кафедрасининг филиалида “Суғурта мактаби” томонидан ўқув дастури режасига асосан назарий ва амалий билимлардан иборат навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув машғулоти Суғуртанинг Чакана савдо департаменти бош менежери Ирода Арифходжаева томонидан олиб борилди.Машғулот мавзуи 2021 йил 23 октябридаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг " Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5265 сонли Қарорининг ижросига қаратилди. Унга кўра, 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб, барча мажбурий суғурталарнинг қоғоз шакли электрон полисларига алишади.